Jun 302011
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2-Конгрессига  МАКТУБ

 

Биз ЎИХЖ Наманган вилояти бўлимининг 11 нафардан иборат фаоллари муҳтарам устозимиз Толиб Ёқубовнинг бизларга юборган хатларини ўқиб муҳокама қилиб чиқдик.

 

Устозимиз «2006 – йилдан кейин ташкилотнинг иши кескин инқирозга учради» – деб, бунда ўзларини айбдор деб ҳисоблаганлар. Ўзбекистон шароитида ҳақиқатда ҳам ЎИХЖ каби ташкилотларнинг маълум вақт ўтиб сусайиши бу ҳақиқатдир.

Шунинг учун биз бунда Т.Ёқубовни айбдор деб ҳисобламаймиз. Биз шундай шароитда ҳам орқага чекинмадик, Водий вилоятидаги фаолларимизни ҳам чекинмасликка даъват этиб ишимизни баҳоли қудрат олиб бордик ва атрофимизга ёшларни йиғиб, уларга ўз тажрибаларимизни ҳозиргача ўргатиб келмоқдамиз.

 

Толиб Ёқубовни таклифларига келсак: 3 та вице-президент бўлишини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин булар катта тажрибага эга бўлган, шижоатли, қўрқмас кишилар бўлиши керак.

 

Ташкилотга Абдуманноб Пулатов номини бериш таклифини 11 нафар аъзоларимиз қўллаб-қувватлашди. Толиб аканинг истеъфолари  ҳақида: Толиб Ёқубов инсон ҳуқуқлари борасидаги ишлари билан Ўзбекистон тарихида ўчмас из қолдирган инсондир.

«Толиб аканинг ресурси тугаган», унинг шарти кетиб партии қолди деб ёзган кимсалар яна юз йил фаолият олиб борса хам Толиб Ёқубовни қилган ва қилаётган ишларини ярмини хам  қилаолмайдиган кимсалардир. Уларнинг ўзининг ресурси тугаганини биродарларимиздан бири Америкага сафар чоғида англаб етишган. Бахтимизга устозимиз узоқ йиллар ОМОН бўлсинлар.

 

Таклифимиз Толиб акани ташкилот структурасида енгилроқ иш берибми ёки рамзий президенти сифатидами олиб қолиш керак, чунки Толиб акага ўхшаган тажрибали инсонларнинг ҳали кўп бизга маслаҳатлари, ўгитлари керак бўлади.

 

Шу билан бирга Ўзбекистон ичида ва ташқарисида ёшларни ташкилотга жалб қилиб, уларнинг тажрибасини ошириб боришимиз керак. Дўстлар, сизларни жуда соғинганмиз. Лекин лоақал биттамизга йулкира учун пул топаолмадик, афсус. Ҳаммаларингизга бизларнинг соғинчилик саломларимиз бўлсин. Боғланиб турайлик.

 

 

Н.Зокир – ЎИХЖ Наманган вилояи бўлимии раиси.

ЎИҲЖ фаоллари: А.Обидов – доцент, олим

О.Юнусов – ўқитувчи

З.Зокиров – компьютер ўқитувчиси

Р.Абдумажидов – иқтисодчи олим, доцент

А.Отабоев – ишчи

О.Тўхтахўжаев – ишбилармон

З.Юсупов – чевар

 

2011 йил 29-июн

Sorry, the comment form is closed at this time.