Как победить коррупцию?
- Дмитрий Щёлоков more…

Как победить коррупцию?
Бу кимга зарар-у, кимга фойда?
Бир неча кундирки (тахминан 26- июндан) Қарши шаҳрида
“Пайнет”шохобчалари номаьлум сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган.
Пайнетнинг қулайлиги шундаки, пайнет орқали қўл телефонлар маблағини
тўлдириш,интернет карточкалар сотиб олиш мумкиндир.
Ҳозирги кунда Қарши аҳолиси бундай қулайликдан маҳрум бўлмоқда, бу
республика миқёсидами ёки Қарши шаҳридами деган савол туғилади.
Пайнет шохобчаларини очиш, нафақат қулайликдан иборат, энг афзал
томонидан яна бири ёшларнинг кўпгина қисми оз бўлсада даромад топишаяпти.
Қарши шаҳар аҳолиси қўл телефонлари маблағини тўлдириш ва телефондан
фойдалинишларига муаммо туғилган, яьни оддий 3000 сўмлик МТС
карточкаларини, 3500 -3300 сўм атрофида сотиб олишларига тўғри келаяпти.
Бу кимга зарар-у, кимга фойда?
Ҳозирги шароитда қўл телефонларисиз ҳаётни тасаввур этиш қийин, буни
ҳамма яхши тушинади.
Узоқроқ танишингизни бориб кўриш имконингиз
бўлмаса қўл телефони(сотка),узоғингизни яқин қилади,танишингиз номери бўлса бас.
Узоқни яқин қилиш эса айни кунларда қимматга тушмоқда.
Бу муаммо қачон бартараф этиларкан,эртами ёки индин?
29-июнь, 2010-йил.
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло
Жалиловнинг соғ-саломат эканлигига шубҳа туғилмоқда. more…