Archive for ◊ May, 2009 ◊

Author: admin
• Sunday, May 31st, 2009

Таъзия

May 31st, 2009

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилоят бўлими фаоллари Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси Толиб Ёқубовга укаси ҒАНИЖОН ЁҚУБОВнинг вафот этганлиги мунособати билан ҳамдардлик билдиради.

Оллоҳ ўтганларнинг охиратини обод қилсин. Нажот ва саодат топгувчилар қаторига қўшсин.


Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлими.

• Sunday, May 31st, 2009

Укангизни охиратлари обод бўлсин!

May 31st, 2009

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти котибияти таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли, мухолифатнинг кўзга кўринган лидерларидан бири, 2001-2009 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси, ҳозирги пайтда шу ташкилотнинг вице президенти, айни пайтда Франциянинг Ангер шаҳрида муҳожиротда яшаётган Толиб Ёқубовга укалари Ғанижон Ёқубовнинг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади.

Албатта муҳожиротда ўз туғишган уканг вафоти ҳақида эшитиш жуда ҳам оғир. Биз Толиб акага сабр-бардош ва чидам тилаймиз.

Укангизни охиратлари обод бўлсин! Яратган жойларини жаннатдан қилган бўлсин!

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти котибияти.

• Thursday, May 28th, 2009

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА
ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ТОМОНИДАН РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖАМИЯТИ

БАЁНОТИ

Ўзбекистон томонидан ўтган йилнинг 29- июлида БМТ нинг 2003 йил 31 октябрда қабул қилган коррупцияга Қарши конвенциясини ратификация қилиши ижобий воқеа бўлганлиги шубҳасиз.  Европа, АҚШ ва Марказий Осиёдан келган экспертлар шу йилнинг 31- март ва 1- апрель кунлари Тошкент шаҳрида БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан ташкил қилинган семинарида иштирок этдилар. «Озодлик» радиосининг 2003 йил 21 май Интернетдаги сайти хабарига кура АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд Қўшма Штатлар БМТнинг
коррупцияга Қарши конвенциясининг хаётга тадбик этиш сохасида АҚШ нинг Ўзбекистонга техникавий ёрдам курсатишга тайёр эканлиги тўгрисида баёнот берган. more…

Author: admin
• Tuesday, May 26th, 2009

Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади

Толиб Ёқубов

5-қисм. Мьюша Север проекти

Энди Мьюша Северга қайтамиз. Бу хоним “Фридом Хаус” ташкилотининг Тошкент офисига раҳбар бўлгач икки проект устида ишлай бошлади: биринчиси, давлат рўйхатидан ўтмаган ёки ўта олмаган ҳуқуқбонлик ташкилотларига рўйхатдан ўтишга ёрдам бериш бўлса, иккинчиси бўйича эса, ҳуқуқбонлик ташкилотлари вакилларидан иборат “Тезкор муносабат гуруҳи” (ТМГ) тузиш ва уларнинг ҳукуматнинг кучишлатар системалари вакилларидан тузилган гуруҳ билан қийноқлар масаласида учрашувларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш кўзда тутилган эди. Масала моҳияти тушунарли бўлиши учун бу икки проект ҳақида бироз гапиришга тўғри келади.
Мазкур проектлар учун Мьюша Север Буюкбритания элчихонасидан иккита катта грант олган эди [фикримча, аслида грант олинмаган, Мьюша Северга ҳукумат берган]. Уларнинг биринчиси, юқорида айтганимдек, ҳуқуқбонлик ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтишга ёрдам беришдан иборат бўлиб, бу проект аслида ЎИҲЖни иккинчи проектда қатнашишига эришиш учун бир тузоқ вазифасини бажарган ва у тез орада фош бўлди. Бошида биз бу проектни эшитгач, хурсанд бўлдик, чунки ўша кунларгача ЎИҲЖ беш марта давлат рўйхатидан ўта олмаган эди. more…

Author: admin
• Monday, May 25th, 2009

“Жамият эркин бўлса¸ ҳаммага яхши бўлади”


Абдулла Искандар

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алянси аъзоси Саломат Бойматова Ўзбекистонда эркин жамият қурилишини, мамлакат фуқаролари ўз ҳақ-ҳуқуқларини бемалол талаб қила оладиган кунлар келишини орзу қилади.

“Давр менинг тақдиримда” рукнининг бугунги қаҳрамони ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Саломатхон Бойматова.

Саломатхон кейинги 18 йил аксар оддий ўзбеклар каби ўз оиласига ҳам рўшнолик олиб келмаганини айтади.

- Жуда катта ўзгаришлар бўлмади¸ лекин мустақиллик даврига келиб¸ яшаш шароити ҳаммада ҳам қийинлашган бўлса керак. Шахсан менинг оиламда қийин кечаяпти. Ҳозирги шароитда нарх-наво қиммат¸ коммунал тўловлар қиммат¸ дейди Саломат Бойматова.

“Ўзингиз ҳақида гапирсангиз”¸ деймиз суҳбатдошимизга.

- Мен 1959 йил 24 ноябрда Фарғона вилоятида туғилиб, ўша ерда катта бўлдим. Кейин тақдир тақозоси билан 1987 йилда оиламиз билан Тошкентга кўчиб келганмиз.

Хўжайиним инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси Абдужалил Бойматов. Ҳозир у киши чет элда фаолият олиб бормоқда. Битта қиз¸ иккита ўғлимиз бор¸ дейди Саломат Бойматова. more…

• Monday, May 25th, 2009

Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади

Толиб Ёқубов

4-қисм. ЕТТБдан нажот кутиб

Ўзбекистон ҳукумати «Европа тараққиёт ва тикланиш банки» (ЕТТБ) га 1992 йили аъзо бўлганидан бери тўрт марта банк раҳбариятига мурожаат қилиб, банк Бошқарувчилари Кенгашининг йиллик сессияларининг бирини Тошкентда ўтказишни таклиф қилиб келаётган эди. Ҳукуматнинг мақсади эса ҳали ҳам ўша – тобора заифлашиб бораётган иқтисодни сал бўлса-да оёққа турғизиш учун ЕТТБдан пул ундириш эди. Бироқ, ЕТТБ Низомининг 1-чи моддаси бўйича банк ўз йиллик сессиясини нодемократик мамлакатда ўтказиши мумкин эмас эди. 2003 йили ЕТТБ раҳбарияти биринчи марта ўзининг Низомини бузди ва сессиясини Тошкентда ўтказишга қарор қилди.

ЕТТБ сессияси 4-6 майга белгиланган эди. Ўша кунлари (29 апрелдан бошлаб) ЎИҲЖ ўзининг қамоқдаги тўрт аъзосини озод этилишини талаб қилиб сурункали пикетлар уюштираётган, улар навбатма-навбат Бош прокуратура ва Олий суд бинолари олдида бўлиб ўтаётган эди. 2 май куни мен ЕТТБ нинг нодавлат ташкилотлари билан алоқа бўлими раҳбари билан учрашдим. Мен унга пикетимизни4 май куни ЕТТБ сессияси ўтадиган «Интерконтиненталь» отели олдига кўчиришимизни айтдим. Отель олдидаги пикетда 32 аъзомиз қатнашди. Пикетчилар олдига журналистлар, сессия қатнашчилари келдилар ва бизнинг талабларимиз билан қизиқдилар. more…

Author: admin
• Sunday, May 24th, 2009

Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади

Толиб Ёқубов

2-қисм. Диндорлар хавфни сезмадилар

Бундан олдин, мазкур амалиёт самарали бўлиши учун ҳукумат улкан бир проект ишлаб чиққан бўлиб, бу проектда кўзда тутилган режаларни амалга ошириш 1993 йилдан 1997 йилгача давом этди. Бу махфий проект бўйича:
(1) мачитларда азон айтувчи фойдаланадиган овозкучайтиргичларни ишлатиш тақиқланди; бунга ҳукумат миллиондан ортиқ одамдан, гўё-ки тонги уйқуни бузаётганини рўкач қилиб шикоятлар ёзганини сабаб қилиб кўрсатди;
(2) милиция ва МХХ ходимлари контенгенти ўнлаб марта кўпайтирилди; МХХ бўлимлари барча туман ва шаҳарларда ташкил қилинди (илгари КГБ идоралари фақат вилоятлар маркази ва катта шаҳарларда бўлган);
(3) МХХ ва ИИВ томонидан Ўзбекистон бўйича 250.000 дан ортиқ, 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган намозхонлар мавжуд ҳукуматга хавф солиши мумкин бўлган шахслар, яъни «ишончсиз одамлар» сифатида махсус рўйхатга киритилдилар; бу одамлар кўп йиллар давомида қамоққа олиниб, судланиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилишлари мўлжалланган эди; мазкур рўйхатни тузишда МХХ ва ИИВга маҳаллалар бошлиқлари, милиция участка нозирлари, мачитларнинг ёлланган ходимлари, баъзи ёлланган намозхонлар, турли ташкилот ва муассасаларга МХХ ва ИИВ томонидан киритилган айғоқчилар фаол ёрдам бердилар; more…

Author: admin
• Sunday, May 24th, 2009

Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади

Толиб Ёқубов

3-қисм. Бахтиёр Ғуломов билан учрашув

Мустақил Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар ва виждон тутқунлари (диний эътиқоди учун қамалганлар) пайдо бўлгани ҳақида биринчи бўлиб Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) гапира ҳамда ёза бошлади ва 1993 йилда у 30 дан ортиқ сиёсий маҳбус ва виждон тутқунларининг исми-шарифини ва уларга тегишли қамоққа олиш ҳамда судланишга оид бошқа маълумотларни эълон қилди (бюллетень сифатида). Кейинчалик ЎИҲЖ бир неча юз, мингга яқин ва бир ярим мингдан ошиқ қамалган диндорлар исми-шарифи (тегишли маълумотлар билан) киритилган яна учта бюллетень чиқариб халқаро ташкилотлар ва элчихоналарга тарқатди. Москвадаги «Мемориал» ҳуқуқбонлик маркази чоп этган бир неча китобларга киритилган бир неча минг сиёсий маҳбуслар ва виждон тутқунлари ҳақидаги маълумотларнинг тахминан 70 фоизини ЎИҲЖ аъзолари тўплашган. Ташкилотимиз аъзолари диндорлар ишини кўрган юзлаб суд жараёнларини кузатганлар ва маълумотлар тўплаганлар. Кўп йиллар давомида ЎИҲЖ халқаро ташкилотлар, хусусан БМТнинг «Қийноқларга қарши комитети», «Инсон ҳуқуқлар комитети» ва бошқа бўлимларига Ўзбекистонда қийноқлар оммавий равишда ва сурункали қўлланилаётгани ҳақида маълумотлар юбориб турди. more…

Author: admin
• Saturday, May 23rd, 2009

Ёлғон – мақола ёзишга мажбурлади…

Толиб Ёқубов

1-қисм. Саиджахоннинг рости ва ёлғонлари

Қуйида изҳор этиладиган мавзуга роса беш йилдан кейин яна қайтаман, деб ўйлаган эмасман. 11 май куни “Янгидунё” сайтида ёзилаётган изоҳларни ўқир эканман, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Андижон вилояти бўлимининг собиқ раиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг мен ҳақимда ёзган изоҳига кўзим тушди. Қуйида шу изоҳдан бир парча келтиришни лозим топдим (асл ҳолати ўзгартирилмади):
(р) Уша ЎИҲЖ тарихидаги 2003-04 йилларда ҳам бўлиб ўтган вокеасини биттаси мен, биттаси, Жиззахлик Мели ака Кобулов. (ё) Ва ўшанда биз уставни бузмаганмиз, аксинча, устав бизга нисбатан бузилган. (р) Яъни, уставда инсон хукукларини химоя килишда халкаро ташкилотлар билан хамкорлик килиш кўзда тутилган, ва биз Мели ака билан Фридом Хаус проектида катнашганмиз. (ё) ФХ бу лойихасига иштирокчиларни, ташкилотидан катъий назар, индивидуал танлаб олган эди.
(р) Толиб ака менга бу проектдан чикишимни кўнгдаланг килиб айтган. (ё) Мен буни нимаси нотўгри, бу хам ташкилотимизниг бир йўналишдаги фаолияти булади десам, кулок солишни хам истамаган. (*) more…

Author: admin
• Thursday, May 14th, 2009

Табрик хати


Абдужалил Бойматов,

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти президенти.

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари жамияти 13 май 2009 йил Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида Андижон қирғинининг 4 йиллигига мунособати билан шу воқеалар қурбонлари томонидан янги ташкил қилинган “Андижон-Адолат ва Тикланиш” ташкилоти асосчиларини табриклайди. Айниқса бу ташкилотнинг
“Андижон қирғинидан кейин ўтган вақт мобайнида улар анча ибрат олишгани, Ислом Каримов режими билан муроса ва сукут фақат ноқонуний ҳибсга олинишлар, қийноқлар ва қийноқ остидаги қотилликлар шаклидаги янги қурбонликларни келтириб чиқаришини англаганликлари” ни биз тўғри деб хисоблаймиз. Чунки Андижон қирғинидан кейин бизнинг ташкилотдан 16 киши сохта айблар билан Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қамалди. Ҳозирги кунларда 9 аьзомиз Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар ва ноинсоний таҳқирлашларга дучор бўлишмоқда. Сизларнинг Андижон қатлиоми ва мамлакат халқига режим томонидан қилинаётган қийноқлар айбдори бўлган президент Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон хукуматини нозўравон усул билан ўзгартириш йўлида ишлаш ва ҳаракат қилишни маъқуллаганликларингни биз қўллаб қувватлаймиз. Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистонни эркин, демократик ва фаровон мамлакатга олиб борувчи ҳар қандай фаолиятга қўшилади.

14-май.2009 йил.