Archive for ◊ March, 2009 ◊

Author: admin
• Thursday, March 26th, 2009

Хабарлар / Ўзбекистон янгиликлари

Гулнора Каримова буюмлари тақдимоти бўлади

26.03.2009 Бугун Швейцариянинг Базел шаҳрида очиладиган соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида Ўзбекистон президенти тўнғичи Гулнора Каримованинг Chopard ширкати учун махсус тайёрланган Guli брендининг ноёб қимматбаҳо тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари тақдимоти бўлади.

Кўргазмадан кейин мазкур буюмлар бутун дунё бўйлаб Chopardнинг 150 дўконида савдога қўйилиши, савдодан тушган пуллар Ўзбекистондаги болалар лойиҳаларини қўллашга сарфланиши айтилмоқда.

Кўргазма арафасида Ирландияда бошпана топган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Абдужалил Бойматов Chopard заргарлик ширкатини Гулнора Каримовага бўлган муносабати ва қонли бриллиантларни ёдга солувчи унинг Guli брендини қўллабувватлашни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидлашича, Guli заргарлик буюмларининг ҳар бирида Ўзбекистон халқининг қонию кўзёшлари бор ва мабодо Chopard Каримова билан ўз ҳамкорлигини давом эттирса, бу ширкат обрўсига путур етказиши мумкин.

- Мамлакатдаги оғир иқтисодий шароитда Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг энг бой аёлига айланган. Унинг бойликлари ҳалол йўл билан топилмаган, бу Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизи қашшоқлашуви ҳисобига топилган бойликдир.

Гулнора Каримова Ўзбекистон табиий бойликлари – газ, олтин, пахта ва бошқа бизнесларни тортиб олиш билан бойлик орттирган. Шунинг учун мен “Chopard” ширкатига мактуб ёзиб, Гулнора Каримова билан ҳамкорлик масаласини қайта кўриб чиқишларини сўрадим.

Унинг бизнеси Ўзбекистон халқининг қони ва оғир меҳнати ҳисобига яратилган, деб айтдим, дейди Абдужалил Бойматов.

Guli бренди муаллифи ва дизейнери сифатида кўриладиган Гулнора Каримова Chopard заргарлик ширкати билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси ҳақда ўтган йили октябр ойида Ўзбекистонда ўтказилган мода ҳафталиги давомида маълум қилган эди.

Аммо Базелда бошланажак кўргазма арафасида Chopard ширкатидагилар бу ҳақда маълумот беришга тайёр эмасликларини айтдилар.

Author: admin
• Tuesday, March 03rd, 2009

<!– @page { size: 21cm 29.7cm; margin: 2cm } P { margin-bottom: 0.21cm } H2 { margin-bottom: 0.21cm } –>

Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига кўрсатаётган “каромати”.

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

Беморни даволаш учун аввал беморнинг қанақа касал билан оғриганлигини аниқлаш керак.Қуйида Ўзбекистон республикасининг давлат сифатида оғир касалга мубтало бўлгани ва бу беморнинг касалига қўйилган “диагноз” билан танишасиз.Ташхисни “Тинчлик фонди”(www.fundforpeace.org) қўйган.

Ўзбекистон муваффақиятсиз давлатлар индекси (failed states index) бўйича собиқ Совет Иттифоқи давлатлари орасида ягона хавотирли, беқарор(alert,unstable) давлатдир.Бунга хам Ислом Каримовнинг сиёсати туфайли эришилди. Ўзбекистон бу рўйхатда 26- ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлар Тожикистон-38, Қирғизистон – 39, Туркманистон – 46, Россия – 72, Қозоғистон – 101 ўринларни эгаллаб огоҳлантириш (warning) гурухи давлатлари қаторига киритилган (List of countries by Failed States Index. http://en.wikipedia.org/wiki/List_of_countries_by_Failed_States_Index) . .Шу ўринда ўқувчиларга Ўзбекистоннинг ўрни тўғрисида янада чуқурроқ тасаввур бўлиши учун АҚШ 161-ўрин билан ўртамиёна (moderate) давлатлар гурухидан, Япония 163-ўрин билан барқарор (sustainable) давлатлар гуруҳидан ўрин олганини айтиш лозим. Ўз ўзидан шундай савол туғилади:Нега Ўзбекистон 26-ўрин билан аҳволи хавотир ўйғотадиган давлатлар сафига тушиб қолди.Бу саволга Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий индикаторларини анализ қилиш орқали жавоб топамиз.

177 Норвегия 2.0 1.6 1.0 1.1 2.0 1.8 1.0 1.3 1.5 1.0 1.0 1.5 16.8

161 Қўшма Штат 3.5 4.0 3.2 1.0 5.5 2.3 3.0 1.8 4.2 1.3 2.0 1.0 32.8

101 Қозоғистон 6.2 3.6 5.2 4.0 6.5 6.0 7.7 5.5 6.8 6.5 7.8 6.6 72.4

26 Ўзбекистон 7.7 5.4 7.1 7.1 8.6 7.7 9.3 6.8 9.2 9.0 9.2 6.3 93.4

1-устун.Мамлакатнинг дунё бўйича муваффақиятсизлик даражаси бўйича тутган ўрни. Албатта 1-ўринда аҳволи энг оғир давлат жойлашган.Бу давлат Сомалидир. Аҳволи энг яхши давлат бу Норвегиядир. Ўзбекистон эса 26-ўриндадир. more…